ФАХРИЙЛАР ЭЪЗОЗДА

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Тошкент шаҳар ва туман таянч масканлари ходимлари, маданият ва спорт ишлари бўлими ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги “Республика меҳнат ва уруш фахрийлари пансионати”да “Кексалар ва фахрийлар ҳамиша эъзозда” шиори остида маъданий-маърифий, хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Унда пансионатдаги фахрий, ёлғиз кекса отахон ва онахонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, дори-дармонлар, кийимлар ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат мурувват ёрдамлари топширилди. Шунингдек, Олмазор туманидаги 150 нафар фахрий, кекса ва ижтимоий ҳимояга муҳтож онахон ва отахонлар маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун Ўзбек Миллий академик драма театри томошасига таклиф этилди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марат Ҳакимов томонидан куйланган куй-қўшиқлар кексаларга бир олам қувонч бағишлади.

Чарос ХУШВАҚТОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  УЙ ШАРОИТИДА ҚОННИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ МУМКИН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: