Иммунитетни қандай кўтарамиз?

Иммунитет тизими заифлашганда унинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим?

Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар истеъмолини ҳам чеклаган маъқул. Уларнинг ўрнига қовоқ, сабзи, лавлаги, помидор, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, сутли маҳсулотлар, олма, цитрус мевалар, ёғсиз гўшт, балиқ ва асал танаввул қилиш тавсия этилади. Ушбу ноз-неъматлар организм­ни минерал ва витаминлар билан тўйинтириб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
Тананинг касалликларга қарши курашувчанлик қобилиятини оширадиган маҳсулотлардан бири – пиёз. У организмга тушган микроблар билан курашиш, саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатишга ёрдам беради, иммунитетни оширади.

Саримсоқ пиёз – стрессдан кейин танани тиклашга кўмаклашади, жигарни тозалайди. У яллиғланиш ва ўсмалар билан курашиш учун ажойиб воситадир.


С витамини ҳам иммун тизимини мус­таҳкамлайди. У лимон, наъматак, апельсин, ширин қалампир, қора смородина таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлади.

Занжабил (имбирь) – организмнинг касалликларга қарши курашувчанлигини тез кучайтирувчи минерал ва витаминларга бой маҳсулот.

Кунига бир чой қошиқ асал истеъмол қилиш ҳам соғлик учун фойдали.

Бироқ аллергияга мойил, сурункали касалликлардан азият чекувчи кишилар бу маҳсулотларни истеъмол қилишда шифокорлар билан маслаҳатлашишлари зарур.

Ботир ТОЖИЕВ,
Республика эпидемиология, микробиология,

юқумли ва паразитар касалликлар

илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Яна ўқинг:  ДОИМО ГЎЗАЛ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: