Пай чўзилишини қандай даволаш мумкин?

Пай чўзилиши – бу қўрқинчли шикастланиш эмас, лекин сезиларли даражада ноқулайлик туғдиради. Бундай шикастланиш пайтида бириктирувчи тўқима толаларининг яхлитлиги бузилади (қисман ёки тўлиқ). Улар пайларни ҳосил қилади – бу бўғимларни кучайтирадиган ва бўшашган бўлишига тўсқинлик қиладиган чизиқлар. Пайларга қўшимча равишда жароҳат пайтида мушаклар ҳам чўзилиши мумкин.

Пайларнинг ва мушакларнинг чўзилиши кўпинча оёқларда содир бўлади. Одатда, бу жароҳат шошма-шошарлик натижасида содир бўлади. Қачонки одам том маънода оёқлари остига қарамаса ёки йўлидаги тўсиқни сезмаса, қоқилса, оёқ-қўллари билан кескин ҳаракат қилса, йиқилса ёки аъзони ҳаддан ташқари зўриқтирса, бўғимлар ўзлари учун ғайритабиий ҳолатни қабул қилиши мумкин. Бу пайтда пайлар бўғимлар деформациясининг олдини олади ва шикаст­ланишдан азият чекишади.
Пай чўзилганда биринчи ёрдам оддий муолажа бўлиб, уни ҳатто тиббий маълумотсиз шахс ҳам кўрсатиши мумкин. Аммо тўлиқ ёрдам малакали шифокорнинг вазифасидир.

Белгилари


Пайларнинг ўзи бошқа органлар билан таққослаганда кичик тузилмалардир, аммо улар жуда кўп сонли кичик нерв толаларидан иборат. Шунинг учун оддий кўринадиган чўзилган пайнинг аломатлари жуда аниқ бўлади. Энг кенг тарқалган белгилар:

қаттиқ оғриқ, бу нафақат травма пайтида, балки ундан кейин ҳам сезилади;
тўқималарнинг шишиши;
пайларнинг сезиларли даражада чўзилишида, нафақат кўплаб бириктирувчи тўқима толалари, балки қон томирлари шикастланганда – тўқималарда қон кетиши кузатилади (гематома);
биринчи навбатда оғриқ туфайли оёқни ҳаракатлантира олмаслик (масалан, елка пайлари чўзилганидан сўнг, бемор оғриқ туфайли ҳатто токчадан нимадир олиш учун қўлини кўтаролмайди).

Аломатлар кучлилигига қараб, пайлар чўзилишининг бир нечта даражалари мавжуд.
Пайларнинг енгил чўзилиши: пайларнинг алоҳида толалари шикастланиши, оғриқ терапевтик чораларсиз ўз-ўзидан ўтиб кетиши, оёқ-қўлларни ўзгаришсиз ишлатиш мумкин.
Пайларнинг ўртача чўзилиши: пай толаларининг ярмигача зарарлангани, ўртача интенсивликдаги оғриқ, агар сизга ёрдам берилмаса, оғриқ йўқолмайди, оёқ-қўлларнинг ҳаракатланиш функцияси камаяди.
Пайларнинг қаттиқ чўзилиш: бутун пай бўйлаб микро ёриқлар даражасида шикаст­ланиш, шикастланиш пайтида оғриқ чидаб бўлмас бўлиб, қаттиқ оғриқ туфайли оёқ-қўллар ишламайди.
Пайларнинг қаттиқ чўзилишида дарҳол ёрдам учун клиникага мурожаат қилиш керак.
Дастлабки икки даражали пайлар чўзилишини даволаш муайян қийинчиликларни келтириб чиқармайди. Қаттиқ чўзиш учун эса бўғимнинг иммобилизациясига қадар (гипс қўллаш) тиббий чоралар керак. Пайлар чўзилишида малҳамлар ёрдам бермайди!

Яна ўқинг:  Меҳр кўнгилларни обод этади

Ташхис


Пайлар чўзилганда энг кўп кузатиладиган аломат бу пайлардаги оғриқ (бошқача қилиб айтганда, у ёки бу бўғим ҳудудида). Шикастланиш фактининг мавжудлиги пай чўзилиши ташхисини осонлаштиради. Аммо баъзида бемор травматизация пайтини эслолмаслиги мумкин, бу муаммолар сабабли эсдан чиқиши ёки шошқалоқлик фонида шунчаки сезилмаслиги мумкин.
Кўпинча жисмоний имкониятларини нотўғри ҳисоблаган ва кучли машқларни бажаришга шошилган спортзал ташриф буюрувчиларида пайлар чўзилиши кузатилади. Масалан, тирсак пайлари шикастлангани ўта оғир штангани кескин кўтаргандан кейин кузатилади.
Пай чўзилишида ташхис қуйидагиларга асосланган:
травма бўлганлиги;
бўғимларда оғриқ;
шишиш;
шикастланган оёқ-қўллар нормал функцияларни бажаришга қодир эмаслиги;
шифокор томонидан пайпасланганда оғриқ кучайиши.

Биринчи ёрдам


Кўп нарса малакали биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга боғлиқ – шифокор томонидан ёрдам кўрсатилишидан олдин бемор камроқ азоб чекади, шикастланиш оқибатлари камроқ сезилади ва тикланиш даври камаяди. Биринчи ёрдам чоралари турли бўғимларнинг пайлари чўзилиши учун бир хил.
Пайлар чўзилганда биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаси қуйидагича:
пайлари зарарланган қўл ёки оёқни ҳаракатлантирмаслик керак;
жароҳатлардан кейинги дастлабки соатларда шикастланадиган жойга совуқ компресс қўйиш зарур – кўпинча музлатгичдаги оддий муздан фойдаланса ҳам бўлади, лекин совуқ компрессни қўллаш 2 соатдан ошмаслиги шарт. Тўқималарни гипотермияси туфайли жароҳатланмаслик учун 30-40 дақиқа пауза қилиш лозим.
Оғриқни қолдириш – оғриққа чидамаслик керак, чунки оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилинмаса, оғриқ импулслари марказий асаб тизимини янада безовта қилади.
Малакали ёрдам тўлиқ ҳажмда фақат шифокор томонидан амалга оширилиши керак. Шунинг учун, масалан, оёқ пайлари чўзилганда нима қилиш кераклиги ёки қандай даволаш кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берадиган ягона даволаш режими мавжуд эмас.

Оқибатлари


Агар бириктирувчи тўқима толалари шикас­ти аҳамиятсиз бўлса, биринчи ёрдам ўз вақтида кўрсатилиб, реабилитация тадбирлари малакали амалга оширилган бўлса, жароҳатдан бир мунча вақт ўтгач, пайлар қайта тикланади. Лекин пайлар чўзилиши даволанмаса, узоқ муддатли оғриқ синдроми ва пайларнинг так­рорий чўзилиши ҳам бўлиши мумкин.

Тикланиш даври шикастланишнинг оғирлигига ва тиббий даволаниш ўз вақтида амалга оширилишига боғлиқ. Масалан, тизза бўғимининг шикастланган пайлари қанча вақтда тузалишини аниқ айтиш қийин. Дарҳақиқат, беморлар кўпинча чўзилишни аҳамиятсиз шикастланиш деб ҳисоблашади ва қўл-оёқларини муддатидан олдин зўриқтиришни бошлашади, бу эса реабилитация даврини узайтиради.

Яна ўқинг:  Қизамиқ қандай хасталик?

Олдини олиш


Пай чўзилишининг олдини олиш, кейинчалик унинг оқибатларидан холос бўлишдан кўра осонроқ. Шикастланиш хавфи ортиб кетадиган ҳолатлардан қочиш керак – ҳаракатланаётганда оёқ остига қараш, бўғимлар иштирокидаги шубҳали мусобақаларда қатнашмаслик (масалан, қимор тортишиш, қўл кураш ва бошқалар). Спорт залида машқ қилишда юкларни тўғри кўтариш керак.

Ёқуб НАЪМАТОВ,

шифокор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: