Болалар соғломлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида 13 нафар бемор бола Германия клиникаларида даволаниб, юртимизга қайтиб келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида уларни ота-оналар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари кутиб олди.

2002 йилдан буён “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ҳамкорлигида ҳаётга татбиқ этилаётган ушбу лойиҳа доирасида 12 ёшгача бўлган бемор бола соғломлаштирилиб, реабилитация қилинди. Жумладан, ўтган вақт давомида терининг куйиш асорати, туғма қўл-оёқ бўғимлари камчиликлари ва бошқа касалликлар билан хасталанган 338 нафар бола Германияда даволанди.

Ўғил-қизларни кутиб олган шифокорлар, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мутахассиcлари ота-оналарга келгусида фарзандлар саломатлигини назорат қилиш ва болаларни парваришлаш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берди.

Яна ўқинг:  Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида: долзарб вазифалар белгиланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: