ЭНГ ЯХШИЛАР РАҒБАТГА МУНОСИБ

“Туркистон” саройида 3 май куни журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХI Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Президентимиз ташаббуси билан таъсис этилган “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танлов соҳани янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур танловда ўтган йиллар давомида 5 мингга яқин журналист 70 мингга яқин ижодий материали билан қатнашган. Бу йилги танловда 510 ижодкор 8 минг 500 га яқин материални тақдим этган.

“Олтин қалам” ХI Миллий мукофоти учун халқаро танловда Бош миллий мукофот соҳиби, телевидение, радио, босма оммавий ахборот воситалари ва интернет-журналистика йўналишлари бўйича ғолиблар, шунингдек, “Энг яхши матбуот хизмати”, “Энг яхши фоторепортаж учун” рағбатлантирувчи мукофотлар соҳиблари аниқланди.

Танлов доирасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди рағбатлантирувчи мукофотларини таъсис этган. Шунингдек, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ахборот маркази, ЮНЕСКО, ЮСАИД, “Минтақавий мулоқот” (Словения), Германия Халқ университетлари ассоциацияси каби қатор халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ҳам “Олтин қалам” танловида ўз мукофотлари билан қатнашди.

Ижодий лойиҳани ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.

“Тошкент телерадиоканали” ДУК ижодий жамоаси “Олтин қалам” XI Миллий мукофоти учун ўтказилган халқаро танловда Бош миллий мукофотга лойиқ топилди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва совғалар, пул мукофотлари топширилди. Санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокида концерт намойиш этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ҳодиев сўзга чиқди.

 

Ш. ХЎЖАҚУЛОВ

Яна ўқинг:  Миллий ғоя – эзгу ғоя

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: