
6 июль куни Ўзбекистонда 342та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 10362 ҳолат), 106 нафар бемор соғайди, 3 киши вафот этди. Шу вақтгача 6690 беморга жавоб берилган, 37 киши вафот этган, шифохоналарда 3697 нафар бемор даволанмоқда. Бугун кунлик ўсиш бўйича янги рекорд қайд этилди.
Бугун 5 ҳудудда - Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида янги ҳолатлар қайд этилди. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.
Бугунги 342 ҳолатдан 204таси карантин муассасаларида, 116таси аҳоли орасида аниқланган, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган 22 кишига ҳам вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.
Аҳоли орасида (+116)
Бугун 4 ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланган. Аҳоли орасидаги янги ҳолатларнинг энг кўп қисми Тошкент шаҳрида қайд этилди - 101 ҳолат. Пойтахтда 4 июнь кунидан буён узлуксиз равишда аҳоли орасида коронавирус аниқланиб келинмоқда.
Наманган вилоятида аҳоли орасида яна 10 кишида вирус аниқланган. Вилоятда шу вақтгача 321та ҳолат қайд этилган, айни вақтда шифохоналарда 24 бемор даволанмоқда.
Бугун Фарғона вилоятида аҳоли орасида 3та ҳолат қайд этилди - Фарғонада май ойи бошидан буён янги ҳолатлар қайд этилмаётган, вилоят 14 майдан буён коронавирусдан холи ҳудуд ҳисобланиб келаётганди.
Шунингдек, Андижонда аҳоли орасида 2 кишида вирус чиққан.
Карантин (+204)
Хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 76 ҳолат аниқланди.
Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида 46 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди. Пойтахтда кун давомида жами 147та ҳолат аниқланди.
Андижон вилоятида карантинга олинганлардан 78 нафарида вирус чиққан. Вилоятда бугун жами 80та янги ҳолат қайд этилди.
Шунингдек, Наманган вилоятида беморлар билан алоқаси туфайли карантинга олинган 4 кишида вирус чиқди.
Ҳайдовчилар (+22)
Тошкент вилоятида 20 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган, Наманганда ҳам 2та ҳолат қайд этилган.
Тузалганлар (+106)
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 106 нафар фуқаро соғайди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 6690 нафарга етди.
Ўлим (+3)
Бугун Ўзбекистонда қаторасига иккинчи кун бир кунда 3 ўлим ҳолати қайд этилди. Улардан икки нафари эркак ва бир нафари аёлдир.
Тошкентда 1 июль куни коронавирус ташхиси билан шифохонага ётқизилган 67 ёшли эркак оламдан ўтди. Беморга ўткир миокард инфаркти, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 2-даражаси, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги ташхиси қўйилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАппендицитдан дарак берадиган белгилар...
Таомланишдаги ўзига хос хусусиятлар ва иқлим шароити туфайли юртимиз аҳолиси орасида ошқозон-ичак тизими касалликлари тез-тез учрайди. Шулардан бири ўткир кўричак (аппендицит) хаст
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
