Соғлом бола – соғлом келажак

Мамлакатимизда Саломатлик ҳафталиги бошланди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган бу лойиҳа доирасида Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, алоҳида эҳтиёжли оилаларнинг фарзандлари, имконияти чекланган болалар чуқур тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда миллат генофондини сақлаш ва яхшилаш, аҳолининг умр кўриш давомийлигини ва турмуш даражасини ошириш, соғлом авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш учун барча шарт-шароитни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Турмуш қуришдан олдинги мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тизими жорий этилди, ҳудудларда она ва бола перинатал ҳамда скрининг марказлари фаолияти самарали йўлга қўйилди. Қишлоқ жойлардаги барча ҳомиладор аёллар давлат бюджети ҳисобидан зарур поливитаминлар билан таъминланмоқда.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган «Соғлом она – соғлом бола» миллий модели Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришишнинг самарали стратегияларидан бири сифатида эътироф этилган. Ҳозир мамлакатимиздаги 92 фоиз ўғил-қизнинг вазн ва бўйга доир кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади. Агар 2005 йилда юртимизда мутлақ соғлом болалар 52,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 63 фоиздан ошиб, сурункали касалликларга чалинган болалар сони кескин камаймоқда.

Унни зарур микроэлементлар билан тўйинтириш, ош тузини йодлаш дастурлари самарасида аҳоли ўртасида йод тан­қислиги ва туғиш ёшидаги аёллар ўртасида камқонлик касаллиги сезиларли даражада камайишига эришилмоқда.

Болаларни ўз вақтида эмлашнинг миллий тақвими ишлаб чиқилгани ва изчиллик билан амалга оширилаётгани натижасида полиомиелит, чақалоқлар қоқшоли, дифтерия каби хасталикларга мамлакатимизда бутунлай барҳам берилди. Сўнгги йилларда қизамиқ ва қизилча деярли қайд этилмаган бўлса, охирги ўн йилда 10 ёшгача болаларда вирусли гепатитнинг «В» тури умуман рўйхатга олинмади.

«Соғлом бола – соғлом келажак» шиори остида жорий йилнинг 5-9 август кунлари бўлиб ўтадиган навбатдаги Саломатлик ҳафталиги мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилаётган эътиборнинг яна бир амалий ифодасидир. Ҳафталик тадбирларига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги даволаш муассасаларининг энг малакали шифокорлари жалб қилинган.

«Соғлом бола – соғлом келажак» шиори остидаги Саломатлик ҳафталиги ҳар бир ҳудудда уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Бу Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча ислоҳот, авваламбор, инсон манфаатларига хизмат қилаётганининг амалдаги яна бир ифодасидир.

Яна ўқинг:  КИЧКИНТОЙЛАРГА МУНОСИБ ТУҲФА

ЎзА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: