ОИЛА – МАЪНАВИЯТ МАСКАНИ

Яқинда Юнусобод туманининг “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида “Оила – маънавият маскани” деб номланган маънавий-маърифий кеча ўтказилди.

Тадбирда Республика “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла”хайрия-жамоат фонди Тошкент шаҳар филиали, туман ФХДЁ бўлими, “Оила” маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, туман “Яраштириш комиссияси” вакиллари ҳамда 100 нафарга яқин маҳалла аёллари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланишича ҳудудда хотин-қизлар томонидан салбий ҳолатлар кузатилмаганига сабаб ҳамкор ташкилотлар билан олиб борилаётган ижтимоий шерикликнинг тўғри йўлга қўйилганлиги, маҳаллаларда ўтказиладиган “Оила сирлари” саводхонлик ўқув машғулотларининг ўтказилиши ижобий самара бермоқда.

Шунингдек, тадбирда маънавият фарзандларга ота-оналарнинг фазилатлари, эзгу амаллари орқали сингиши, уларни меҳнатсеварликка, китобни севишга, табиатни асраб-авайлашга ўргатиш, қизларни оилага, ҳаётга тайёрлаш энг муҳим вазифалардан экани ҳақида сўз юритилди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Эрта никоҳ – келажак заволи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: