Реклама

Шприць қандай кашф этилган?

Давоми. Боши

 

Илк кашф этилган замонавий шприцлар бир-биридан фарқ қилган. Лекин, кашфиётчилар кейинчалик бир қарорга келишди. Дастлабки шприцларнинг асосини шаффоф бўлмаган каучикли цилиндр, металл поршень ҳамда нина ташкил этган. Суюқ дори воситасини миқдорини ўлчагичлар эса поршенда кўрсатилган эди. Четдан қараганда ушбу тиббий восита ичида қанча суюқлик мавжудлигини аниқлаб бўлмасди. Шунга қарамай шифокорлар орасида шприць кенг оммалашди. Бу эса замонавий тиббиёт яна янги босқичга кўтарилганидан дарак беради. Энди кўпгина хасталикларни тиббиётчилар жарроҳлик амалиётисиз ҳамда самарали даволашлари учун кенг имкониятлар эшиги очилди.

Шприць илк кашф этилган кўринишида узоқ муддат (салкам қирқ бир йил) беморларга хизмат қилди. 1894 йилда француз шишасоз устаси Фурнье ушбу тиббий воситанинг цилиндрини шишадан ясади. Бу янгилик ҳам тўқималар орасига дори воситаларини юборишда ўзига хос усул бўлган. Чунки шаффоф шиша орқали суюқ дори воситаси аниқ-тиниқ кўриниб турарди.

 

 

Илк бир марта қўлланиладиган шприць ва унинг янада такомиллашуви

Америкалик кашфиётчи Артур Смит 1950 йилда шприцни такомиллаштириш устида бош қотирди. Ўша йили у бир марта ишлатиладиган тиббий воситани кашф этди. У яратган шприць шиша цилиндр, пластик поршень ҳамда ингичка ва узун игнадан иборат эди. Ушбу игна зангламайдиган металдан ясалган. Бу янгилик ҳам тиббиётчиларга тез маъқул бўлди. Чунки олдинги шприцларни зарарсизлантириш учун уларни узоқ вақт қайнатишга тўғри келган ёки бу тиббий воситалар кейинчалик махсус боксларда зарарсизлантирилган. Яна орадан олти йил ўтгач эса Янги зеландиялик фармацевт Колин Мёрдок 1956 йилда бир марталик шприцни янада соддалаштирди ва уни буткул пластикдан ясади.

 

Уларнинг янги турлари

Кейинчалик шприцларнинг тури кўпайди. Бунга кўп марта қўлланиладиган шиша цилиндрли улкан Жанэ шприцини мисол келтириш мумкин. Бу катта тиббий восита организмда суюқлик тўпланганда, уни сўриб олишда қўлланилади. Шунингдек, қандли диабет билан оғриган беморлар учун инсулинга қарамликда қўлланувчи ингичка турдаги бир марталик шприцларни мисол тариқасида кўрсатиш мумкин. Яна шуни эътироф этиш керакки, бир марта ишлатиладиган шприцлар В гепатити ва ОИТСнинг олдини олишда ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Чунки томир орқали гиёҳванд моддани истеъмол қилувчилар битта шприцни давра бўйлаб айлантиришган. Бу эса ўз навбатида юқумли касалликларнинг тарқалишига кенг йўл очиб берган эди.

Яна ўқинг:  Роботлар энди сеза олишади!

 

ГУЛШИРИН

Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: