Реклама

Шприць қандай кашф этилган?

Ҳаммамиз учун оддий ва кўзга ташланмас ҳисобланган буюм – шприцнинг ҳам ўз тарихи бор. Тиббиёт соҳасида дори-дармонларни вена ва мушак ичига шунингдек, тери остига юборишда катта аҳамиятга эга бўлган шприць яратилиши билан фармакология ҳам тез ривожланди.

Чунки бу соҳада ҳам турли суюқ дорилар ампула ва флаконларда ишлаб чиқарила бошланди. Вақт ўтиб эса организмга томчилатиб юборладиган осма шаклда беморга қўйиладиган дори – дармон воситалари пайдо бўлди. Албатта, бу ўринда юқорида номи тилга олинган буюмнинг аҳамияти катта.

Тарихчилар ва археологлар қазишма ишлари давомида аниқлашларича X-XII асрга оид турли асори – атиқаларда рассомлар томонидан сопол буюмлар ва тошларга ўйиб ишланган суратларда Европада шприць ўрнида буқа қовуғи, махсус ярим ковак металл идишдан фойдаланишган экан. Фикримизча фақат бу буюмлар учига кумуш мослама ўрнатилган бўлиши мумкин. Сабаби жаҳон табобати тарихида кумуш дезинфекцияловчи (зарарсизлантирувчи) хусусиятга эга бўлган кимёвий модда ҳисобланади. Дастлаб бундай содда мосламалардан фақатгина зодагонларгина фойдалана олишган. Илк шприцга ўхшаш буюмни қўллашдан олдин зарарсизлантирилган ўткир пичоқча билан беморнинг вена томири кичикроқ қилиб очилган ва табиб унга суюқ дори юборган.

Ўша даврда бой хасталарга қўлланилган суюқ дори – дармонларнинг тури ҳам жуда оз бўлган.

 

Замонавий тиббий воситанинг илк кўриниши

 

Унинг замонавий кўриниши биринчи маротаба 1853 йилда патентланган.

Шуниси қизиқки, шприцни бир-биридан бехабар бир пайтда турли мамлакатларда яшаган мустақил кашфиётчи мутахассислар кашф этишди. Улардан бири француз Шарль Габриэль Праваз ветеринар (ҳайвонларни даволовчи) шифокор бўлган. Иккинчиси эса шотландиялик Александр Вуд инсонларни даволаган. Буни қарангки ҳар иккала кашфиётчи ўз амалиёти даврида ушбу тиббий воситага эҳтиёж сезишган. Яъни, улар самарали даволаш учун бири хаста жонзотларни ўйлаб, иккинчиси эса одамлар дардига малҳам бўлиш учун шприцни ўйлаб топишган.

Ветеринар Праваз ҳайвонларни даволатаётганда улар жуда безовта бўлиб унинг ишига халақит беришган. Шунда у бевосита дори воситаси қонга юборилиши керак, деган фикрга келган. Чунки дори – дармонлар вена қон томири орқали қонга юборилганда улар тезроқ таъсир этади ва жонзотни назорат қилиш осонроқ бўлади. Шифокор Александр Вуд эса беморларнинг кучли оғриқдан азоб чекишига қараб тураолмаган. Уларга беғараз ёрдам бериш учун бор билим ва тажрибасини ишга солган. Ва ниҳоят, кутилган натижа ўз самарасини берган. Ўша даврда бемор учун қўлланилган умумий наркоз (жарроҳлик амалиёти жараёнида хаста одамни ҳушсизлантириб, оғриқ ҳиссини бартараф этувчи аралашма) азот оксиди, хлораформ ҳамда эфир (учувчи модда)дан иборат бўлган. Аммо, бу бирикма ўта зарарли бўлиб кўпгина беморларни операциядан сўнг кучсизлантирган. Кўпчилик касаллар эса унинг салбий таъсиридан жарроҳлик амалиётигача бўлган даврда вафот этишган. Шу сабабли тиббиёт тадқиқотчилари наркозга ўринбосар оғриқсизлантирувчи дори воситаси устида изланишлар олиб боришди. Бу эса морфий моддаси эди. Ушбу дори воситаси наркозга нисбатан хавфсизроқ бўлган. Бироқ, меъда-ичак тизими орқали у ёмон сўрилган. Шунинг учун Александр Вуд уни қонга бевосита пуркаш керак, шундагина самараси юқори бўлади, деб фикрлайди.

Яна ўқинг:  Гиёҳвандлик – умр заволи

 

Давоми келгуси сонда

 

ГУЛШИРИН

Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: