Музлатилган мевалар фойдалими?

Экспертлар музлатилган сабзавотлар, мевалар ва реза мевалар янги узилганларига қараганда фойдалироқ эканини аниқлади.

Ушбу маҳсулотлар янги узилган пайтида узоқ вақт сақланганида улардаги фойдали моддалар ва витаминларнинг катта қисми йўқолиши, музлатилганида эса улар сақланиб қолиши маълум бўлди. Олиб борилган тадқиқотлар музлатилган учта маҳсулотнинг иккитасида муҳим компонентларнинг катта қисми борлигини кўрсатди. Булар С витамини, полифеноллар, бета-каротин, лютеин моддаларидир. Ушбу компонентлар истеъмол қилинганида, одам ўзини саратондан ҳимоя қилади. Бунинг устига тери, мия, кўз ва тананинг ҳолати оптимал тарзда ушлаб турилади. Бироқ, бу маҳсулотларнинг фойдали хусусиятлари организмга таъсир қилиши учун музлатилган мева ва сабзавотларни эритгандан сўнг дарҳол истеъмол қилиш зарур.

Яна ўқинг:  БИР ЙИГИТГА ҚИРҚ ҲУНАР ОЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: