МАРД ЎҒЛОНЛАР

Ўзбекистон терма жамоаси Туркия (2007), Аргентина (2010) ва Россия (2012)да ўтказилган жаҳон чемпионатларида ғолибликни қўлга киритиб, 3 карра жаҳон чемпионига айланди!

2012 йил Россиянинг Калининград шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 7та ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ҳамда ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси чемпионатни самарали якунлади.

Куни кеча Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси финалда Россия ампутантлар терма жамоси билан тўқнашдилар. Ҳал қилувчи баҳснинг биринчи бўлимида жамоамиз тўпурари Ҳайдарали Турсунбоев томонидан киритилган гол ўйинда ягоналигича қолди. Шундай қилиб, ҳамюртларимиз кетма-кет учинчи марта жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритдилар.

Ногирон-ампутант футболчилар ўртасидаги бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финал баҳсини Калининград вилояти губернатори Николай Цуканов ҳам кузатди ва тақдирлаш маросимида иштирок этди

– Жуда зўр ўйин бўлди. Албатта, бизнинг жамоа ғалаба қозонишини истагандик, аммо бугун улар ҳақиқий матонат кўрсатишди. Бундай ажойиб футбол ўйнаш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Спортчилар кўрсатган ўйин мени ҳайратлантирди. Бизнинг терма жамоага бироз омад етишмади. Лекин бугун стадионга ташриф буюрган мухлислар футболчиларимиздан миннатдор бўлишди, — деди Николай Цуканов.

Маросим сўнггида учинчи ўринни эгаллаган Туркия терма жамоаси футболчиларига 5 минг, иккинчи ва биринчи ўринни олган Россия ва Ўзбекистон футболчиларига эса 10 ва 20 минг долларга сертификат топширилди.

Ўзбекистон терма жамоаси Калининград вилояти губернатори Николай Цуканов ва шаҳар ҳокими Александр Ярошукка миллий зарбоп чопонлар ҳадя қилишди.

Ўзбек футболига бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизни мард ўғлонларимизнинг буюк ғалабаси билан табриклаймиз.

Наврўз НОРБОБОЕВ тайёрлади.

Яна ўқинг:  Баҳора – кумуш медаль совриндори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: