ҲАМШИРА ҚИЗЛАРНИНГ АЪЛОСИ

Кўнглидек ораста либосларида акс этиб турган шифокорларни кўриб, болалигимдан уларга ҳавас қилардим. Шифокор онамнинг тиббиёт мавзусидаги суҳбатлари, ишхонасидаги мавжуд шарт-шароитлар мени бу соҳага бўлган қизиқишимни янада оширди. Чексиз орзулар билан Гулистон тиббиёт коллежида ҳамширалик йўналиши бўйича таҳсил олдим. Сўнг Сирдарё вилоят тери-таносил касалликлари шифохонасида меҳнат фаолиятимни бошладим.

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида мислсиз ўзгаришлар, тиббиётнинг барча йўналишларида замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш, бирламчи тиббий-профилактика ёрдамини кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Бу каби изчил ислоҳотлар замирида инсон саломатлиги ва халқ хотиржамлиги, юрт равнақи, соғлом авлодни вояга етказишдек эзгу мақсадлар мужассам.

Инсон истаган йўналишида муваффақиятга эришиши мумкин. Мақсад аниқ, касбига, оиласига ва албатта, Ватанига меҳр қўйса, касбиги фидокорона ёндошса бас. “Ҳамшира – 2014” республика кўрик-танловида қўлга киритган ғалабам ортидан бунга яна бир бор амин бўлдим. Камторона меҳнатимни юқори баҳолаб, менга “Нексия” автомашинаси билан биргаликда улкан мақсадларимдан бири – Тошкент тиббиёт академиясининг умумий даволаш факультетига грант асосида ўқиш имконини беришди. Буни истиқлол берган неъмат деб биламан.

Соҳиба РАИМЖОНОВА,

“ҲАМШИРА – 2014” кўрик-танлови ғолиби

Яна ўқинг:  Бюджет маблағлари – қатъий назорат остида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: