УРУҒЛАРНИНГ ШИФОБАХШЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

Миттигина донда катта ахборот мужассам. Уруғларнинг униб чиқиши ёки гулларнинг дунёга юз очиши бамисоли инсоннинг туғилишига ўхшайди. Кўз олдимизга келтирадиган бўлсак, уруғнинг ердан униб чиқиши учун қандай улкан куч зарур. Агар сиз бирорта донни олиб, уни кафтингизда иситсангиз, ушбу генетик хазинада нақадар кучли қувват борлигини ҳис этасиз. Уруғларнинг ана шундай хусусияти тиббиётчиларнинг ва натуропат (табииий усулда даволовчи)ларнинг эътиборини ўзига тортди.

Агар эътибор берган бўлсангиз, кўпгина дуккакли дон маҳсулотлари ундирилиб, салатлар ва таомлар тайёрланади. Уларни чой каби дамлаб, лат еган соҳаларга боғлаб қўйилади.

Аммо узоқ вақт давомида уруғларнинг шифобахш хусусиятлари фанда қўлланилмай келинган. Бу “йўқотишлар” ўрнини Су-Жок терапия усули тўлдирди. Бу йўналиш асосчиси кореялик шифокор, профессор Чже Ву Пак ҳисобланади. Ҳозирги кунда у Халқаро Фанлар Академияси академигидир.

Корейс тилида су – қўл кафти, жок – оёқ кафти деган маънони англатади. Тиббиётнинг бу йўналиши яқинда, яъни 1986 йилда пайдо бўлди. Кореялик олим соҳага доир тадқиқотлари натижаларини матбуотда эълон қилди. Ушбу услубга биоқувват меридианлари ва биологик фаол нуқталар назарияси асос қилиб олинган.

Олимнинг фикрига кўра, қўл ва оёқ кафтларида организмнинг барча аъзолари билан чамбарчас боғлиқ бўлган биологик фаол нуқталар мавжуд. Уларни қўл кафтлари билан уқалаб, иситиб, сўнгра турли дон уруғларини қаттиқ босиб, организмнинг умумий ҳолатини яхшилаш мумкин. Шунингдек, хаста аъзоларни ҳам даволаш мумкин.

Профессор Чже Ву Пак: “Ҳар бир дон, яъни уруғ мураккаб ахборот тизими. У атроф-муҳит билан ўзаро ахборот алмашади. Уруғларнинг энг муҳим хусусиятларидан бири, улар ташқаридан маълумот олишидир”. Яъни, касалликни ўзига “сўриб” олади. Касаллик ҳам ахборот ҳисобланади. Аммо у салбий ва нуқсонли маълумот. Қўл ва оёқлардаги биологик фаол нуқталарда инсонда хасталикнинг янги белгилари пайдо бўлмасидан аввалроқ касаллик ҳақида ахборот тўплана бошлайди. Ҳар қандай хасталик дастлаб “мудроқ” ҳолатда бўлади, – дейди профессор.

Олимнинг назариясига асосан оламда гомогетеро, яъни гомо ўзаро бирлашиш ва жамланишга интилиш, гетеронинг вайрон қилувчи таъсиридан ҳимояланиш тамойиллари мавжуд.

Гетеротаъсир мураккаб тузилмаларнинг ривожланиши ва янгиланишига туртки бўлади. Шу туфайли инсон касалликнинг илк даврида олдини олишни билмайди. Чунки, у бу ҳақда хаёлига келтирмайди. Бу ҳолатда миттигина уруғдан фойдаланиш зарур. Яна донлар одамдаги хасталиклар ҳақидаги маълумотларни ўзига “сўриб” олади.

Яна ўқинг:  “КЕНГУРУ ХАЛТАСИ” – ШИРИНТОЙНИНГ ОРОМ МАСКАНИ

Энг муҳими уруғларни ҳар бир биологик фаол нуқтага билиб, ўз вақтида боғлаш керак.

Бунинг учун аввал хаста аъзога тааллуқли нуқта уқаланади. Сўнгра унга бир неча марта қаттиқ босиб, уруғ қўйилади(оғриқ ҳис этилгунча). Оёқ ва қўллар кафтларидаги биологик фаол нуқталарга қоғоз пластир билан боғланган уруғлар эрталабгача шишиб, ўз шаклини ўзгартиради ва нобуд бўлади.

Сурункали касалликларда уруғлар кўпроқ ишлатилади ва узоқроқ тутиб турилади. Битта донни 24 соат боғлаб қўйиш мумкин. Донни танлашда унинг шакли, ҳажми ва хусусиятлари эътиборга олинади. Даволаш учун фойдаланиладиган уруғлар униб чиқадиган бўлсагина, яроқли ҳисобланади. Чунки, шикастланган ва нуқсонли уруғларнинг шифобахш хусусияти бўлмайди.

Шунингдек, оқланган донлар ҳам шифобахш бўлмайди. Касалликни даволашда буғдой, шоли, олма уруғи кабилар қўлланилади.

Су-жок уруғтерапияси умуман зарарсиз ҳисобланиб, анъанавий рефлексотерапия (игна билан даволаш)дан фарқли ўлароқ, уни билмасдан биологик фаол нуқталар кесишган қувват меридианларига нотўғри қўлланилса ҳам хавф туғдирмайди. Бу усулда фақат қўл ва оёқлардаги биологик фаол нуқталардан фойдаланиш мумкин.

Оёқ ва қўллардаги бош бармоқ бош ва бўйин билан боғлиқ. Кўрсатгич ва жимжилоқ бармоқлар эса оёқларга тааллуқли. Ўрта ва номсиз бармоқлар оёқлар учун жавоб беради. Оёқ ва қўлларнинг кафтларида барча ички аъзолар билан туташган биологик фаол нуқталар мавжуд. Кафтларнинг ўртасида умуртқа поғонаси билан боғлиқ нуқта жойлашган.

Су-жок уруғтерапия оддий ва соддалиги билан бошқа даволаш усулларидан фарқ қилади. Бунда амалиётчи шифокорлардан анъанавий ва ноанъанавий тиббиёт соҳасига доир билимлар талаб этилади. Шунингдек, уруғларнинг сифати ва шифобахшлик хусусиятларига қараб танлаш ҳам катта аҳамиятга эгалигини унутмаслик лозим.

Марям АҲМЕДОВА тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: