Xabarlar, yangiliklar, voqealar (2014/14)

  • Тошкент шаҳрида 2014 йил 28 март куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг навбатдаги йигирма тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғиз Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
  • Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларида жамоатчилик ва давлат идораларининг биргаликдаги фаолиятини янада такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеомулоқот ташкил этилди.
  • Нукусда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини такомиллаштириш масалаларига бағишланган республика семинари бўлиб ўтди.
  • Андижон вилоятида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасидаги фанлар олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги 12 та академик лицей ва 117 та касб-ҳунар коллежининг 1 минг 34 нафар ўқувчиси 14 та умумтаълим фани бўйича ўз билим ва иқтидорини синовдан ўтказди.
Яна ўқинг:  Шеърлар танлови эълон қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: