ТАБИИЙ ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОРТДИ

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Доривор ўсимликларни етиштириш ва улар асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича “Ўзфармсаноат” ДАК томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар” тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда мамлакатимиз ўрмон, чўл-қир ва адир ҳамда тоғли қўриқланадиган ҳудудларида ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар, буталар, реза мевалар уларнинг доривор хусусиятлари ҳақида сўз юритилди.

Юртимизда фармацевтика саноатида табиий доривор ўсимликлар хом ашёси асосида дори воситалари ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда. доришунос мутахассислар фикрига кўра дунё бўйича ҳам аҳоли ўртасида табиий дори воситаларига қизиқиш ортмоқда.

Айни пайтда юртимизда тўрт минг гектар майдонда саноат плантациялари барпо этилган бўлиб, фармацевтика саноати учун доривор, ноёб турдаги ўсимликларни етказиб беришга мамлакатимизда 78 та корхона лицензияга эга бўлди. Мутахассислар ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар плантацияларини ҳисобга олиш, уларнинг харитасини тузиш, захираларини аниқлаш ҳамда уларнинг ноёб турларини маданийлаштиришга катта эътибор қаратишни алоҳида таъкидлашди.

Гулчеҳра ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  Мустақил юрт фарзандларимиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: