Ўзбекистонда 500 та энг яхши чет эл ОТМларининг дипломлари махсус синовларсиз нострификацияланади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжатга мувофиқ, хорижий давлатларнинг умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан амалга оширилади.