Ислоҳотларда журналист масъулияти

Куни кеча Ўзбекистон Миллий матбуот марказида журналистларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билимини ва касб маҳоратини ошириш ҳамда «Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон» мавзуига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА, Миллий телерадиокомпания, «Жаҳон» ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, олимлар, профессор-ўқитувчилар, оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, матбуот хизматлари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори М.Ҳазратқулов, Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Ш.Ғуломов, Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари Ғ.Мирзаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Ватанимиз мустақиллигининг қўлга киритилиши қадр-қимматимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, озод ва обод Ватан, фаровон жамият барпо этиш борасидаги изчил ишларда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Халқимиз ҳаётида рўй бераётган улкан ўзгаришларни мамлакатимизда кенг ёритиш, ислоҳотлардан аҳолининг баҳрамандлик даражасини ошириш журналистлар зиммасига катта масъулият юклайди. Бу журналистдан ўз мутахассислиги билан бирга замонавий ахборот технологиялари ва хорижий тилларни яхши билишни, ватанпарварлик ҳисси билан яшаш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишни, доимо огоҳ ва фаол бўлишни талаб этмоқда.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг ана шундай талабларга тўла жавоб бера оладиган мутахассис бўлиши ва эркин фаолият юритиши учун юртимизда барча шароитлар яратилган. Оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, соҳага янги технологиялар ва бозор иқтисодиёти механизмларини кенг татбиқ этишга доимий эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида мазкур йўналишда давлат тузилмалари билан бирга нодавлат теле-радиоканаллар ва матбуот нашрлари тармоғи ҳам изчил ривожланаётир.

Семинарда мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар ва самараларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши, журналист масъулияти ва вазифалари хусусида сўз юритилди.

Абдулазиз ПАРПИЕВ

Яна ўқинг:  "Ёшлик баҳори" – истеъдодлар кўриги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: