«Ёшлик баҳори» – истеъдодлар кўриги

Ўзбекистон давлат консерваториясида «Ёшлик баҳори» ёш опера ижрочиларининг кўрик-фестивали бошланди. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил қилган мазкур ижодий лойиҳада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган ёш опера ижрочилари иштирок этмоқда.

Ёш истеъдодларни аниқлаш, уларни янгидан-янги ижодий парвозлар сари руҳлантириш, санъатга меҳр қўйган йигит-қизлар учун барча шароит ва имкониятларни яратиш давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда алоҳида ўрин эгаллайди.

Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган мазкур кўрик-фестиваль опера санъатига қизиққан ёшлар учун чинакам ижод ва изланиш мактабига айланди.

– Кўрик-фестиваль иқтидорли ёшларни аниқлаш, улардаги ижодий интилишларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали ёшларнинг бадиий диди ва маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди ҳакамлар ҳайъати раиси, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов.  – Айни пайтда мазкур ижодий лойиҳа мамлакатимиз ёшларининг санъатга бўлган меҳрини, қизиқиши ва ижодий фаоллигини ошириш, истеъдодини рағбатлантиришдек эзгу мақсадларни кўзлаган. 

Кўрик-фестивалда 18-32 ёшли 90 нафар опера ижрочиси қатнашмоқда. Иштирокчининг ижро дастури, жўравоз билан биргаликда ишлаш маҳорати, мусиқий асар моҳиятини тингловчига етказа олишига асосий эътибор қаратилади. Қатнашчилар мамлакатимиз ва жаҳон композиторлари операларидан ариялар ёки камер вокал асарларидан намуналар ижро этиши талаб этилмоқда.

 

Н.УСМОНОВА,

ЎзА мухбири

 

Яна ўқинг:  Соғлиқ ва огоҳлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: