Болалар саломатлигини асраш миллат ва сарҳад билмайди

Юртимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида халқимизнинг саломатлигини асраш, она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш, тиббий профилактика ва даволаш ишлари сифати ҳамда самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 август­даги “2014-2018 йилларда Ўзбекис­тонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг ҳам оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган бир қатор лойиҳалари шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда Ҳиндистон Республикасининг “Артемис” кардиохирургия маркази ўртасида тузилган уч томонлама ҳамкорлик битими доирасида хорижлик шифокорлар юртимиздаги туғма юрак нуқсони мавжуд бемор болаларни жарроҳлик амалиёти орқали соғломлаштириш кўзда тутилган эди.

Кеча “Артемис” кардиохирургия маркази малакали шифокорлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида 40 нафарга яқин туғма юрак нуқсони хасталиги билан оғриган бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Ушбу тиббий кўрик натижаларига кўра касаллик даражаси оғир деб топилган бемор болалар Ҳиндистоннинг нуфузли клиникаларида соғломлаштирилади.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Ёшлар ҳафталиги якунланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: