Ўсмирларимиз халқаро турнир иштирокчиси
Футбол бўйича Ўзбекистон (U-17) ўсмирлар терма жамоаси 30 сентябрдан 4 октябргача Испаниянинг Марбеля шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.
Турнирда Аргентина, Кот д`Ивуар ҳамда Мексика ўсмирлар (U-17) терма жамоалари ҳам қатнашади.
Шу йилнинг октябрь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати (U-17) баҳсларида юқоридаги жамоаларнинг барчаси иштирок этади. Шундан кўриниб турибдики, Испаниядаги халқаро турнир йигитларимиз учун нуфузли чемпионат олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Ушбу турнирда (U-17) ўсмирларимиз илк учрашувда Котд`Ивуар, сўнгра Мексика ва Аргентина ёшлари билан ўзаро тўп суришади.