Гўдакларга қайси таомларни бериб бўлмайди?

Болаларда ҳазм тизими яхши ривожланмаган бўлади. Шу сабабли баъзи таомлар жажжи ўғил-қизлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу борада ЖССТнинг алоҳида тавсиялари ҳам бор. Масалан, янги туғилган чақалоқлар ва 6 ойликдан 1 ёшгача бўлган ўғил-қизларни тўғри овқатлантириш талаб ва қоидалари кўпчилик ота-оналар учун қизиқ.

Олти ойликкача бўлган кичкинтойлар учун энг мақбул таом – она сути. Қўшимча овқатларни эса шу даврдан бошлаб болажонлар рационига киритса бўлади. Ёғсиз ва яхшилаб эзилган мева, гўшт, сабзавот пюрелари, пишлоқ ва ёгуртлар шулар жумласидан.


Аммо бу даврда қуйидаги озиқ-овқатларни кичкинтойларга бериб бўлмайди:

– асал ва асал қўшилган маҳсулотлар, шу жумладан, пишириқлар (таркибида ботулизмни келтириб чиқарувчи споралар бўлиши мумкин);
– сигир сути (ичакда қон кетиш эҳтимолини юзага келтиради, қолаверса, қийин ҳазм бўлади);
– хом ёки чала пиширилган гўшт;
– пишириш ёки қайнатиш жараёнида сариғи қотмаган тухум;
– пастеризацияланмаган сут маҳсулотлари;
– конфетлар, сақич, қаттиқ печенье ва қотирилган нон бўлаклари;
– таркибида кофеин моддаси бўлмаган ичимликлар, шу жумладан чой (уларни икки ёшгача бермаслик зарур).

Ноиба АЗИМОВА,
Республика ихтисослаштирилган педиатрия

илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ходими

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: