Кулгу-шифо (2013-39)
Тоғда геолог чўпондан сўрабди:
Отахон, мавсумда қўйларингиз қанча жун беради?
– Оқларими ёки қоралари? – дебди чўпон.
– Дейлик, оқлари.
– Икки кило.
– Қора қўйларчи?
– Улар ҳам икки кило.
– Отахон, айтингчи, бир кунда уларга қанча ем керак?
– Оқларигами ёки қораларига?
– Дейлик, оқларига.
– Бир кило ем кетади.
– Қораларигачи?
– Уларга ҳам бир кило.
Геологнинг жаҳли чиқибди:
– Ие, қанақасиз отахон, оқ қўйларми, қора қўйларми деб, миямнинг қатиғини чиқардингиз-ку!
– Ахир оқ қўйлар меникида, – дебди чўпон.
– Э, шундай демайсизми отахон, қораларичи?
– Қоралари ҳам меники…