Сут ва ширинликни қачон истеъмол қилган маъқул?

Европалик болакайларнинг кўпчилиги ухлашдан аввал бир стакан илиқ сут билан ширин печенье ейишни ёқтиради. Бу анъана бутун қитъа мамлакатлари бўйлаб тарқалган ва сўнгги пайтларда юртимизда ҳам аста-секин одат тусига кирмоқда. Сут маҳсулотлари болалар учун фойдали, аммо…

Хорижлик олимлар бу борада тажриба ўтказишди. Тажриба давомида бир нечта оилаларда болаларнинг кундалик тартиби назорат остида бўлди. Бироз вақт ўтгач эса тадқиқот натижалари маълум қилинди. Булар ҳақида батафсил болалар лор шифокори шундай дейди:

– Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра болаларнинг ухлашдан аввал бир стакан илиқ сут билан печенье ейиши жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин экан. Аниқроқ айтадиган бўлсак, уйқу олдидан ейилган овқат меъдада сўрилиши қийинлашиб, овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир этади. Шунингдек, ётишдан олдин ейилган ширин печенье нафас йўлларини қичиштириб, кутилмаган томоқ оғриғини келтириб чиқариши мумкин. Бу эса болаларда томоқ қизариши ва ич қотиши каби оқибатларга сабаб бўлади. Шу билан бирга, болаларда нафас йўли касаллиги пайдо бўлиш эҳтимоли юқори.

Сўнгги пайтларда лор шифокорига мурожаат этаётган ота-оналарнинг кўпчилик қисмида фарзандининг нафас йўлларини турли касаллик безовта қилиши кузатилмоқда. Буни эса юқоридаги тажриба билан исботлаш мумкин. Ширинлик ва сут маҳсулотларини ухлашдан олдин истеъмол қилиш болаларда бир қанча касалликларга сабаб бўлаяпти.

Ҳақиқатдан ҳам, ғарб мамлакатларида ота-оналарнинг кўпчилиги юқоридаги белгилар билан шифокорга кўп мурожаат этишмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, болани ухлашидан 2 соат аввал овқатлантирган маъқул. Иложи бўлса, кечқурун ширинлик бермаслик керак. Шунда нафас йўлларида ширинлик қолдиқлари турли муаммоларни келтириб чиқармайди ва меъдада овқат туриб қолмайди.

Яна ўқинг:  Мазали спагети

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: