Янги пластир қанд миқдорини назорат қилади

Бингемтон университети (АҚШ) тадқиқотчилари қон таркибидаги қанд миқдорини назорат қилувчи ноёб қурилма яратишди.

У қондаги қанд миқдорининг ўзгаришига қараб, ўз рангини ўзгартирувчи индикаторли қоғоз пластирдир. Эътиборлиси, у қонни эмас, балки танадан ажралаётган терни биокимёвий таҳлил қилади.

Ушбу кичик пластир ташқи қувватсиз ишлайди. Яъни, қоғозли пластирга ферментли катализаторли жуда кичик қувватланиш элементи жойлаштирилган. Унда глюкоза кислород билан ўзаро бир-бирига таъсир кўрсатади. Элемент терига тўғридан-тўғри ёпишади ва ажралаётган терни ўзига шимиб олади. Ушбу реакция натижасида биокимёвий энергия электр энергиясига айланади. Шундай қилиб, ташқи қувват манбасига эҳтиёж қолмайди.

Маълумки, қондаги қанд миқдорини аниқлаш бўйича ҳозирча мавжуд усуллар игна санчиш, қон олиш орқали амалга оширилган. Бу эса бемор учун бир қанча ноқулайликларни келтириб чиқаради.

Яна ўқинг:  Тез тайёрланадиган қон яратилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: