Нанкиндан яна икки медаль

Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг учинчи кунида ўзбек дзюдочилари яна икки медални қўлга киритишди.

81 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Муҳриддин Мирзаёров Бирлашган Араб Амирликлари вакили Саиф Алзаабий, қатарлик Фади Тавфиқ, қирғизистонлик Ермек Сариев ва эронлик Имон Никехбални мағлубиятга учратиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Қизлар мусобақасида 63 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан Турсунпошша Нурметова учинчи ўрин учун ўтказилган беллашувда мўғулистонлик Хонгорзул Баттулгани соф ғалаба билан енгиб, терма жамоамиз ҳисобига яна бир бронза медални тақдим этди.

Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувлари якунларига кўра, бир олтин, иккитадан кумуш ва бронза, жами бешта медаль жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди.

Яна ўқинг:  Қоғоз ўрнини босувчи планшет

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: