Ёшартирувчи ниқоблар

Маъданли сув таркибида тери учун ниҳоятда фойдали бўлган компонентлар жуда кўп. Энг қизиғи, маъданли сув аксарият косметик фирмалар таклиф қилаётган қимматбаҳо термал суви ўрнини боса олади.

Фойдали томони эса бир неча томчи маъданли сув ёрдамида терини намлантириб олиш мумкин. Газланган сувдан фойдаланишдан аввал уни 30-40 дақиқа давомида оғзи очиқ ҳолда ушлаб туриш лозим.

Қуйида турли терилар учун мўлжалланган ниқоблар рецептини ҳавола этамиз.

Нормал тери учун намлантирувчи ниқоб: 5 томчи лимон шарбатини 50 мл маъданли сув ва 1 чой қошиқ сули ёрмаси билан аралаштиринг. 30 дақиқа тиндириб қўйганингиздан сўнг, юзингиз терисига суртасиз. Ниқоб 15 дақиқадан сўнг совуқроқ маъданли сув ёрдамида ювиб ташланади.

Қуруқ тери учун юмшатувчи, намлантирувчи ва ажиннинг олдини олувчи ниқоб: 2 чой қошиқ асал 50 мл маъданли сув билан аралаштирилади. Сўнг юз терисига суртилиб, 10 дақиқадан сўнг совуқроқ маъданли сув ёрдамида ювиб ташланади.

Ранги синиққан юзлар учун ниқоб: яримта лимон шарбати бир стакан маъданли сув билан аралаштириб, ичига 1 чой қошиқ глицерин қўшилади. Ҳосил бўлган лосьон ёрдамида юз терисини эрталаб ва кечқурунлари артиш лозим. Аралашма музлатгичда сақланади.

Терини ёшартирувчи ниқоб: 1 чой қошиқ ун, 50 гр хамиртуруш ва 1 чой қошиқ шакар аралаштирилиб, устидан ярим стакан маъданли сув қуйилади ва аралашма 2-3 соатга иссиқроқ жойга олиб қўйилади. Шундан сўнг ниқоб юз терисига суртилиб, 20 дақиқадан сўнг совуқроқ маъданли сув ёрдамида ювиб ташланади ва юз терисига озиқлантирувчи крем суртилади. Бу ниқобни бир ой давомида 2-3 марта такрорлаш мумкин.

Яна ўқинг:  KIM CHAQQON?!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: