Ўсмирларимиз халқаро турнир иштирокчиси

Футбол бўйича Ўзбекистон (U-17) ўсмирлар терма жамоаси 30 сентябрдан ­4 октябргача Испаниянинг Марбеля шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Турнирда Аргентина, Кот д`Ивуар ҳамда Мексика ўсмирлар (U-17) терма жамоалари ҳам қатнашади.

Шу йилнинг октябрь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати (U-17) баҳсларида юқоридаги жамоаларнинг барчаси иштирок этади. Шундан кўриниб турибдики, Испаниядаги халқаро турнир йигитларимиз учун нуфузли чемпионат олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ушбу турнирда (U-17) ўсмирларимиз илк учрашувда Котд`Ивуар, сўнгра Мексика ва Аргентина ёшлари билан ўзаро тўп суришади.

Яна ўқинг:  Кулгу-шифо (2013-39)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: