Олимпия ўйинлари рамзини мактаб ўқувчилари танлайди
2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари рамзларини Япониядаги мактаб ўқувчилари танлайди.
Мамлакатдаги барча мактаб ўқувчиларига ўйин учун атаб яратилган бир қанча рамзларнинг дизайнлари тақдим этилади. Ҳар бир синф ўзига ёққан вариантни танлайди ва шу орқали якуний натижалар эълон қилинади.
Сўровнома жараёни 2017 йилнинг декабридан 2018 йилнинг январигача бўлиб ўтади. Танланган рамзлар бўйича якуний натижалар келаси йил август ойида эълон қилинади.
Т. ОРТИҚОВА