31 поғона юқорига, 2 поғона пастга
Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли ракетка устаси Фарруҳ Дўстов Франциянинг Шербур шаҳрида ўтказилган “Челленжер” туркумига кирувчи “Cherbourg Challenger – 2014” яккалик мусобақалари натижаларига кўра АТР рейтингида 31 поғона юқорилаб, 175-ўринни эгаллади.
Таъкидлаш жоизки, Дўстов Франциядаги мусобақалар ярим финалига чиқиб, 35 рейтинг очкосини қўлга киритган эди.
Ҳозирча Дўстов ўзининг энг юқори рейтинг натижасига 2007 йилнинг 30 апрелида эришган эди. Ўшанда у 173 ўриндан жой олган эди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин эса рейтингда яна икки поғона пастлаб, 56-ўринга тушиб қолди. Ўтган ҳафта у Дубайдаги мусобақаларнинг биринчи босқичида сербиялик Новак Жоковичга ютқазиб қўйган эди.