Болаларни назорат қилувчи телефон

Яқинда яратилган “Snowfox” номли GPS телефон ота-оналарга фарзандини назорат қилиш учун яқиндан кўмак бера олади.

Янги экрансиз телефон бола билан алоқада бўлиб туриш учун жуда қулай ускуна саналади.

Гаджет “Snowfox” номи остида номланиб, унда GPS қурилмаси мавжуд. Бу эса ота-оналар болаларининг қаерда эканликларини осонгина билиб олишлари билан бирга, уларни мумкин бўлган ёки таъқиқланган ҳудудда эканликларидан бохабар бўлишга кўмаклашади. Бола мумкин бўлмаган ҳудудга ўтиб кетса, гаджет боланинг ота-онасига автомат равишда хабар беради.

Қурилма нам ўтказмайдиган – 2х2 дюм (5х5 сантиметр) ҳажмга эга “trackerphone” корпус билан қопланган бўлиб, у кўк ва пушти рангларда ишлаб чиқарилмоқда. Микро USB орқали қувват олувчи мазкур телефон батарейкасининг қуввати бир ҳафтагача етади.

Спикер ва микрофон телефон билан мулоқотда бўлишга, 3G ва 2G интернет хизматидан бепул фойдаланишга кўмаклашади.

 

Оқила ҚАҲҲОРОВА

Яна ўқинг:  Истомин "Rogers Cup"ни ғалаба билан бошлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: