Футзалчиларимиз чорак финалда

Таиландда футзал бўйича йигирма ёшгача бўлган ёшлардан иборат терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, чорак финалга йўлланма олди.

“С” гуруҳидаги баҳсларда қатнашган футзалчиларимиз дастлабки учрашувда мьянмалик тенгдошларини 5: 0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Гонконг ёшларига қарши кечган баҳсда вакилларимиз 8: 2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ливан терма жамоаси билан кечган кескин ва муросасиз учрашувда 4: 4 ҳисоби қайд этилди. Гуруҳдаги сўнгги учрашувни футзалчиларимиз қатарлик тенгдошларига қарши ўтказиб, 7: 4 ҳисобида зафар қучди.

Ёшларимиз чорак финалда мўғулистонлик тенгқурлари билан баҳслашди. Кескин ва муросасиз тарзда ўтган учрашувда Хосе Мария Мендез шогирдлари рақибларини қўшимча таймларда 10: 7 ҳисобида мағлуб этиб, Эрон, Ироқ ва Таиланд терма жамоалари билан бирга ярим финалга йўл олди.

Яна ўқинг:  Олимпия ўйинлари рамзини мактаб ўқувчилари танлайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: