БАЙРАМОНА ТУҲФА

Янги йил оилавий байрам бўлгани боис, барча оила аъзолари йиғиладиган дастурхонингиз мазали таомлар билан бирга, янгича салатлар, пишириқлар билан безатилган бўлса яқинларингизга янада завқ улашган бўласиз.

“Илон” салати

Янги йил илон мучали бўлгани учун дастурхонимизда илон шаклидаги салатни тайёрлаб қўйсак, келаётган йилга бўлган эътиборимиз белгиси ҳисобланади. Ишонинг, агар шундай қилсангиз Янги йил сизга омад ва бахт келтиради. Шундай қилиб, бу салатни тайёрлаш учун нималар керак бўлишини эслатиб ўтамиз:

1 дона консерваланган букри балиқ (горбуша)

4 дона картошка,

2 бўлак пишлоқ,

3 дона тухум,

салатга аралаштириш учун майонез,

Салатни безатиш учун:

маккажўхори,

маринадланган бодринг,

зайтун меваси,

кўкатлар керак бўлади.

Тайёрланиши:

Биз турли энг яхши салатларни тайёрлашни биламиз. Энди 2013 – Янги йилда ҳар бир хонадон дастурхонига қўйилиши керак бўлган илон шаклидаги салатни тайёрлаймиз.

Дастлаб картошка ва тухумни қайнатиб, совутишга олиб қўясиз. Балиқ ўрнига товуқ гўшти ҳам ишлатиш мумкин. Аммо балиқ қўшилгани мазалироқ бўлади. Картошка ва тухумни майда тўртбурчак шаклида тўғралади. Сўнгра пишлоқларни қирғичдан ўтказасиз. Барча масаллиқларни аралаштириш ёки қават-қават қилиб ёйиб чиқиш мумкин. Бу уй бекаларининг таъбига боғлиқ. Салатга майонез аралаштиришни унутманг. Тайёр бўлгач, салатни каттароқ ҳажмдаги ликопчага илон шаклида жойлаштиринг.

Энди салатни безатиш қолди, холос. Салатнинг уст қисмини текислаб чиқилгач, кейин маринадланган бодрингни думалоқ шаклда юпқа қилиб кесиб оласиз. Уни илоннинг тери тангачаси ўрнида (бошидан ташқари) салат устига бир текисда тахлайсиз. Илоннинг юз қисми маккажўхори доначалари ва зайтун меваси билан ажратиб безатилади. Илоннинг тожини сабзидан тайёрлашингиз мумкин. Салатимизни кўкатлар билан безатамиз.

Меҳрибону

Яна ўқинг:  МАҚСАД – ТИНЧЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИКНИ САҚЛАШ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: