Ўрикли пирог

0
28
марта кўрилган.

Мазали ўрикли пирог учун икки хилдаги масаллиқлардан тайёрланган маҳсулотдан фойдаланилади.

Зарур масаллиқлар: 200 гр. сариёғ, 200 гр. шакар, 2 та тухум, 200 гр. ун, 50 гр. крахмал, 100 гр. сметана, қабартиргич кукуни. 400 гр. творог, 100 гр. сариёғ, 2 та тухум, 100 гр. шакар, 2 ош қошиқ манний ёрмаси ва ванилин, 10-15 дона ўрик керак бўлади.

Тайёрланиши: идишга сариёғ, шакар ва тухумни солиб миксерда яхшилаб аралаштирилади. Ушбу аралашмага сметана, қабартиргич кукини, ун ва крахмал солиб, масаллиқ тайёрланади.

Алоҳида идишга творог, сариёғ, тухум, шакарни солиб, уни ҳам миксерда аралаштириб, устидан манний ёрмаси билан ванилин солиб бир хил маҳсулот ҳосил қилинади.

Пирог пишириш учун махсус қолип ёғланиб, крахмал қўшиб тайёрланган масаллиқ солиниб, унинг устидан эса творогли масаллиқни солиб, устидан ўрик бўлаклари териб чиқилади. Газ печида 180 даража ҳароратда 25-30 дақиқада пиширилади. Ёқимли иштаҳа!

 

МОҲИМ

Яна ўқинг:  Шолғомли тамадди

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.