Бақлажонли рулет

Керакли масаллиқлар:

1 дона ўртача катталикдаги бақлажон, 1дона помидор, яримта бодринг бўлаги, 1 дона тухум, 2 дона саримсоқ бўлаги, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи ва бир чимдим туз.

Тайёрланиши: помидор ва бодринг майда қилиб тўғралади ва яхшилаб аралаштирилади. Ичига 2 бўлак саримсоқ доналари майдалаб тўғралади. Бақлажонни пўстлоғи билан ингичка қилиб, узунасига паррак-паррак қилиб кесиб чиқилади ва туз солинган совуқ сувга 15 дақиқа ботириб қўйилади. 1 дона тухумни туз билан аралаштириб, унга бақлажонлар ботириб олинади. Сўнгра қизиган ёғда бақлажоннинг икки тарафи яхшилаб қизартирилади. Қовурилган сабзавот юзасига помидорли аралашма ёйилиб, секин-аста рулет шаклида ўралади.

Ёқимли иштаҳа!

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Испанча омлет

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: