Қиймали рулет

Зарур масаллиқлар: 300 гр. қийма, 1 та пиёз, 6 дона тухум, 2 тадан помидор ва бодринг, ярим боғ кўк пиёз, 100 гр. бринза, 2 ош қошиқ ун, туз, майонез ва ўсимлик ёғи.

Тайёрланиши: қиймага 1 дона тухум, майдаланган пиёз, туз ва зираворлар қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган қиймадан котлет учун ишлатиладиган ўлчамда коптокчалар ясалади.

Тухум аталаниб, ун ва туз билан аралаштирилади. Ҳар бир қиймали коптокчани текислаб, уни ўсимлик ёғи солинган товада қовурилади. Бир тарафи қизаргач, устидан 3-4 ош қошиқ тухумли масаллиқ қўшилади. Тухум қуймоқ кўринишига келгач, товадан олинади.

Помидор, бодринг, бринза сомонча шаклида тўғралади. Кўк пиёз йирик бўлакларга ажратилади. Қиймали ўрамалар пишгач, юзасига озроқ майонездан суртиб, икки бўлакдан тўғралган масаллиқ солинади ва икки тарафини букиб ўралади. Безак учун кўк пиёз баргидан боғич сифатида фойланишингиз мумкин.

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Соғлом тишлар жозибаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: