Ультратовуш меъда-ичакда дорилар сўрилишини тезлаштиради

Массачусетс технология институти ва шу номдаги клиник шифохонанинг тадқиқодчилар гуруҳи ультратовуш ёрдамида кўплаб дори воситаларини меъда-ичак тизимида ҳазмни яхшилашни ва сўрилишини кўп марта тезлаштириш мумкинлиги ҳақидаги маълумотни эълон қилишди.

Улар ўтказган экспериментлар шуни кўрсатмоқдаки, ультратовуш тўлқинлари ичакларда сўрилиш жараёнини меъёрда ушлаб турувчи тўқима тўсиқлар ўтказувчанлигини ўзгартиради. Тадқиқот сичқонларда ўтказилганда меъда-ичакка атиги 1 сония ультратовуш билан таъсир этиш дорининг сўрилишини бир неча маротабага тезлаштириб юборган. Ушбу услубнинг асосида ультратовушни суюқ муҳитга таъсири чоғида кузатиладиган транзиент кавитация деб номланувчи ҳодиса ётади. Яъни суюқликда микропуфакчаларнинг пайдо бўлиши ва ёрилиши натижасида ичак тўқимасига дори воситаси киритилади.

Олимлар ушбу услуб яқин келажакда меъда-ичак тизими касалликларини даволашда қўлланилишига ишонч билдиришмоқда.

Яна ўқинг:  Ичимликдан пайдо бўлган ширинлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: