ЛАВАШ СОМСА

Меҳмон кутиш учун таомномага сомсани ҳам киритиб қўйганмисиз? Биз сизга тавсия қилмоқчи бўлган сомса ҳам ўзининг антиқалиги билан кутилажак меҳмонларингизни бефарқ қолдирмайди. Нимаси билан дейсизми? Унда марҳамат!!!

Лаваш сомса учун керакли масаллиқлар:

3 дона лаваш хамири, 300-350 гр. товуқ тўши, 200 гр. бринза, 2-3 дона помидор, таъбга кўра туз, шивит ва кашнич керак бўлади.

Тайёрланиши:

Товуқ сувда қайнатиб пишириб олинади(40-50 дақиқа).Совуган товуқ тўши помидор, бринза кубик шаклда тўғралади. Кўкатларни ҳам майда қилиб тўғраб, таъбга кўра туз солиб ҳамма масаллиқларни аралаштирамиз. Битта лаваш хамирини олиб 6 бўлакка бўламиз. Масаллиқларни солиб бир четидан қуймоқ каби ўралади. Сўнгра қизиб турган товада иккала томони қизартириб қовурилади.

Лавашли сомсаларни тайёр дастурхонга тортиб, оила аъзоларингиз ва меҳмонларни хурсанд қилишингиз аниқ. Ёқимли иштаҳа!

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Қиш мавсуми учун фойдали маҳсулотлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: