Лимон халқ табобатида

Халқ табобатида лимонни инсон танасидаги қуртларни ҳайдаш учун ҳам қўллашади. Унинг негизида тайёрланган турли дори препаратлари: нафас йўлларининг шамоллаши, ошқозон, юрак-қон томир тизимларидаги касалликлар, сил, витамин танқислиги, цинга, оғиз бўшлиғи шамоллашида, замбуруғ, ревматизм, бод, подагра, турли бўғин касалликларини даволашда фойдаланиб келинмоқда. 93 Халқ табобатида лимоннинг барча бўлагидан: цедра, пўсти, юмшоқ эти, шарбати ва эфир мойи кенг қўлланади. Ҳатто унинг уруғи ҳам шифобахшдир. С витаминига бой лимон шарбати фойдаланилиши жиҳатидан барча мева шарбатларидан устун туради. Фақат уни тайёрланиши билан истеъмол қилиш даркор, акс ҳолда, очиқ ҳаво таъсирида С витамини тез парчаланиб кетади. Олимларнинг чуқур текширишлари натижасида 100 г етилган лимон мевасида 50–65, кўкида 83, мева пўстида 163, ёш лимон кўчатларининг янги новдаларида 880 мг С витамини мавжудлиги аниқланган. Шунинг учун унинг барча бўлаги тановул қилишга яроқли ва фойдалидир. Лимон пўсти ва цидрасида унинг энг устки мевасига нисбатан 3 баравар С витамини кўп. Бу эса халқ табобатида турли касалликларни даволаш ва олдини олишда қўл келади. Лимондан олинадиган мой ҳам кўплаб касалликларни даволаш ва олдини олишда ишлатилади. Айниқса, тана қувватини кўтаришда катта ёрдам беради. Шунингдек, турли пишириқларга қўшиладиган бебаҳо қўшимча ҳамдир. Цитрус меваларининг ҳиди ўткир ва ёқимлидир. Бунга сабаб лимон ўсимлиги япроғи ва мева пўстида кўплаб эфир мойлари мавжуд. Олимларнинг таъкидлашларича, инсон танасининг С дармондорисига бўлган бир суткалик эҳтиёжи катталарда 20–50 мг гача бўлади, болаларда эса 25 мг атрофида. Цитрус меваларининг пазандачиликда қўлланиши

С витаминига бой лимонли чойни ҳамма севиб истеъмол қилади. Чунки у шамоллаш ёки унинг олдини олишда катта ёрдам беради. Лимонни қайта ишлаш натижасида мураббо, турли ширинликлар, конфетлар, консервалашда фойдаланиладиган қўшимча маҳсулотлар, эссенциялар тайёрланади. Мева ва полиз маҳсулотларидан тайёрланадиган турли салатларнинг хуштаъмлигини орттириш учун ҳам лимон сувидан кенг фойдаланилади. Балиқ маҳсулотларидан тайёрланадиган таомларга лимон бўлаклари нафақат чирой, балки ўзгача таъм ҳам бахш этади.

Балиқ тозалаган пичоқни лимоннинг паррак қилиб кесилган бир бўлаги билан артсангиз, балиқ ҳидидан асар ҳам қолмайди. Товуқ, Лимон мевасининг доривор хусусиятлари 94 Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари ўрдак, ғоз гўштларини бутунлигича пиширганда, ичига 1 дона лимон солсангиз, таомингиз юмшоқ, янада мазали бўлиб чиқади. Цитрус меваларининг косметикада қўлланиши Лимоннинг сиқиб олинган табиий шарбати билан озиқлантирилган юз териси тиниқлашиб, жозибали бўлади. Шунинг учун юз, бўйин, қўл, оёқ териларини, айниқса, тери ёғли бўлса вақти-вақти билан лимон сувига ботирилган пахта билан артиб туриш қора доғларнинг йўқолишига, тери таранглиги ортиб, ёшаришига шароит яратади. Албатта, бунда сабр-тоқат ва мунтазамлилик талаб қилинади.

Яна ўқинг:  ИНГИЧКА ТОЛАЛИ СОЧЛАР ПАРВАРИШИ

Тери қуруқ бўлса, албатта, лимон суви билан артгандан сўнг, терингизга мос ёғли кремлардан бирини суриш керак бўлади. Сочингиз жилоланиб, чиройли кўринишга эга бўлай десангиз, бошингизни ювгандан сўнг 5 л сувга 1 ош қошиқ лимон сувини аралаштириб, ҳосил бўлган аралашмага сочингизни чайсангиз, бас. Сочларингиз ялтираб, ипакдек майин бўлади ва бир ҳуснингизга ўн ҳусн қўшилади. Юз териси ёғли бўлганлар учун қуйидаги ниқоб жуда яхши самара беради. Бунда битта тухумни чақиб, оқини ажратиб алоҳида идишчага соласиз. Унга 10–15 томчи камфорли спирт ва бир бўлак лимон сувини сиқиб аралаштирасиз. Ҳосил бўлган ниқоб юзга 10–15 минут давомида қўйилади ва илиқ сувда ювиб ташланади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: