Лимон мевасидаги витаминлар ва фойдали элементлар

1) Эфир ёғи. Лимон эфир ёғи – оч сариқ ёки яшил рангда бўлиб, ундан лимон ҳиди келиб туради. Эфир ёғини олишда эндигина пиша бошлаган лимоннинг дум тарафининг ички қисмини совуқ пресслаш орқали олинади. Бунда 1 кг эфир ёғи олиш учун 60–70 кг хомашё керак бўлади. Пишган лимонларда кўкига нисбатан эфир ёғи камроқ бўлади.

2) Лимон шарбати. Лимон шарбати жуда фойдали бўлиб, таркиби минерал тузлар, олма ва лимон кислотаси, фитонцидлар С, В2 витаминлари, шунингдек, А, Р провитаминларига бойдир. Диетологлар лимон шарбатини инсон танасини ортиқча зарарли унсурлардан тозалаш ва ортиқча вазнга эга бўлганларга озиш учун тавсия этишади.

3) Лимон цедраси. Лимон цедраси – лимоннинг энг устидаги юпқа пўстидир, унинг ранги яшил-сариқ бўлади. Цедрани тайёрлаш учун лимон меваларини бир неча бор совуқ сувда ювгач, устидан қайнаб турган сув қуйилади ва ўткир пичоқ билан пўсти юпқа қилиб артилади (олма пўсти арчилгандек). Пўсти остидаги оқ қобиғига теккизилмай олинган цедра ялтироқ лимон рангли бўлиб чиқади. Лимон цедраси даволашда қўлланилиши билан биргаликда турли шарбатлар, салатлар, соуслар, балиқ таомлари ва кондитер маҳсулотлари тайёрлашда кенг қўлланилади.

4) Лимон ёғи. Куз-қиш ойларида шамоллаш ва ўткир нафас йўллари касалликларининг авж олиши ҳаммага маълум. Шундай пайтда лимон ёғидан фойдаланиб даволаш яхши самара беради. Уни тайёрлаш учун лимон меваларини иссиқ сувда яхшилаб ювгач, пўсти билан кесиб гўшт қиймалагичдан ўтказилади. Ҳосил бўлган массага 100 г юмшатилган сариёғ ва икки ош қошиқда тоза асал қўшилади. Барчаси яхшилаб аралаштирилгач, нонга суркаб, бутерброд шаклида ёки ярим чой қошиқда кунига 4–5 маҳал истеъмол қилиш мумкин. Аммо шуни ёдда тутиш лозимки, таркибида сариёғ бўлган бундай доривор маҳсулотни кўп миқдорда тайёрлаб бўлмайди. Акс ҳолда, унинг сифати тез бузилади.

Яна ўқинг:  Зирали чой

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: