ИНГИЧКА ТОЛАЛИ СОЧЛАР ПАРВАРИШИ

Ер юзидаги аёлларнинг тенг ярми ингичка толали соч соҳибалари ҳисобланишади.

Бундай сочлар ҳаддан зиёд юмшоқ бўлгани учун уларни чиройли кўринишда турмаклаш қийинчилик туғдиради. Бу муаммонинг ечимини топишда замонавий воситалар билан бир қаторда бувижонларимиз маслаҳати ҳам катта фойда бериши мумкин.

Майин толали соч соҳибалари соч­ларга ҳажм берувчи шампундан фойдаланишлари лозим. Чунки, бундай шампун таркибида нозик соч толаларни ҳимоялаб, парваришлаш хусусиятига эга кератин моддаси мавжуд. Бундай махсус шампунларнинг битта камчилиги бор – улар сочларнинг таралишини осонлаштирмайди. Ҳам шампун ҳам кондиционерли соч ювиш воситаларига келадиган бўлсак, улар майин сочларга мос тушмайди. Ёпишқоқ қилиб қўйиши эҳтимоли кўпроқ.

Ингичка толали сочлар тўкилишининг олдини олиш учун ёғсизлантирилган гель (бу восита бош ювилганидан кейин соч илдизига суртилади) ёки таркибида кератин ва аминокислоталар мавжуд махсус воситалардан фойдаланиш мумкин. Воситалар таъсирини кучайтириш учун суюқлик ичига сув билан аралаштирилган майдаланган кальций қўшиш лозим. Кальций озиқлантирувчи аралашмани қиздириб, витаминларнинг чуқурроқ сингишига ёрдам беради.

Юлдуз ЮНУСОВА тайёрлади.

Яна ўқинг:  TENGDOSH” — YAXSHI DO'ST, YAQIN HAMROH

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: