Тунда яхши ухлаш тўғри нонушта қилишга боғлиқ

Уйқу муаммолари билан шуғулланувчи мутахассислар кечаси яхши ухлаш учун эрталаб тўғри овқатланиш кераклигини айтишмоқда. Бунинг учун уйғонгандан сўнг ярим соат ўтиб саккизта бодом, ёнғоқ ва иккита хурмо ейиш керак.

Мутахассислардан бири шундай маълумот беради: бир нечтагина ёнғоқ ва қуруқ мевалар организмни керакли миқдордаги оқсил, ёғ ва углевод билан таминлайди. Натижада моддалар алмашинуви фаоллашади ва қондаги шакар миқдори турғунлашади. Юқорида айтилган тартибдаги нонушта кечга бориб танада мелатонин моддаси ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади.

Бу гормон бардам-уйқу циклларининг мунтазамлигини бошқаради. Уйқу мустахкамлигини таъминлаш билан бирга, тўғри нонушта моддалар алмашинувини 10 фоизга тезлаштириб, вазн ташлашга ҳам ёрдам беради. Тартибсиз овқатланиш эса уйқу сифатига салбий таъсир қилувчи стресс гормонларини ишлаб чиқаради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қўзиқорин салати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: