Ёнғин – хавфли

Кундалик ҳаётимизни “зангори оловсиз” тасаввур этиш қийин. У энг қулай ёқилғи сифатида турмушимизда кенг қўлланилади. Ундан тўғри фойдаланиш, хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш ёнғин хавфсизлигини таъминлайди. Акс ҳолда озгина эътиборсизлик оқибатида чиққан ёнғин оиламизга, жумладан, ён атрофга катта моддий зарар етказиши мумкин.

Газ плитаси ўрнатилган хонани тез-тез шамоллатиб туриш керак. Газ, кўмир ёқиладиган печкалар доимий тарзда бир марта тозаланиши лозим. Печка ва газ плиталари ёнида бензин, керосин каби тез ёнувчи суюқликларни сақлаш, электр асбобларидан фойдаланиш, ёш болаларнинг гугурт билан ўйнашига бепарво караш ёнғинни келтириб чиқарувчи сабаблардан саналади. Учқун текканда ёниб кетадиган айрим нарсалар борки, уларни печкалар ёнида сақлаш асло мумкин эмас. Лак, бўёқлар, мебеллар, синтетик кийимлар шулар сирасига киради. Ҳозир кўп қўлланиладиган кимёвий моддалар, каучук ва пластмассадан ясалган турли буюмлар тез ёнишдан ташқари кўплаб зарарли моддалар ҳам ажратиб чиқаради.

Ёнғинга қарши кураш, уларнинг олдини олишда эътиборли бўлишингингиз – бу ўз оилангизни кулфатдан асрайди.

А.СУЛТОНОВ,

Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ ЖТБ катта муҳандиси, капитан

А.КАМАЛОВ,

Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ ЁЎШ бошлиғи ўринбосари, капитан

Яна ўқинг:  Bag'ri guliston...

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: