Ўзбекистон – бахтиёр одамлар мамлакати

Бахт ҳақида кўп сўрайдилар. Ҳар ким уни ўз кўзи билан кўради, ўз қаричи билан ўлчайди. Ҳар тонг оиламиз, қўни-қўшнимиз, қариндош-у дўстларни соғ-омон кўрмоқлик, қолаверса, юрт тинчлиги катта бахт, назаримда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг резолюциясига биноан сайёрамиздаги ҳар бир инсоннинг бахтга интилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида 20 март – Халқаро бахт куни деб эълон қилинган. Шунга монанд, Жаҳон мамлакатлари фаровонлиги даражасини ўрганувчи марказ – “World Happiness Report” тадқиқотчилари ҳар бир мамлакатда яшовчи одамлар орасида бевосита сўров ўтказади ва маҳаллий ташкилотлар томонидан аниқланган жавоблар асосида бахтиёр мамлакатлар рейтингини эълон қилади.

Ҳар йили ўтказиладиган мазкур тадқиқотда тадқиқотчилар асосан аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми, умр кўриш давомийлиги, мураккаб вазиятларда ижтимоий кўмак кўрсатиш, одамларнинг ҳукуматга ишончи, эркин қарор қабул қилиши ҳамда сахийлигига эътибор қаратилади.

 

Ана шу асосда яқинда тузилган “Бахт индекси” рейтингида дунёнинг 156 мамлакати аҳолиси ҳаётига баҳо берилди. Қувонарлиси, юртимиз бу рейтингда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари орасида биринчи, дунёда эса 44-ўринни эгаллади.

 

Бошқа давлатлар қатори мамлакатимиз аҳолисининг бахт ҳақидаги қарашларини ўрганган тадқиқотчилар одамларнинг бахтиёрлиги нафақат етарли бойлик, балки меҳр-оқибат, бир-бирига бўлган самимий муносабат, ўзаро ишонч, миллий урф-одат ва қадриятларга амал қилишида ҳам намоёнлигини таъкидлади. Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ” деган эзгу ғоя асосида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар юртдошларимиз кўнглини тоғдек кўтариб, келажакка бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

 

Фотима АЛЛАЕВА

Яна ўқинг:  Кўзлар рангида яширин сирлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: