Бепарво бўлманг

Юртимиз кун сайин чирой очиб бормоқда. Равон йўллар, кўркам бинолар кўзни қувнатади. Айниқса, маҳаллаларнинг замонавий қиёфа касб этаётгани нур устига нур.

Бунинг замирида халқимизнинг ободончилик ва яратувчанлик ҳисси билан яшаётгани, шу йўлда жонбозлик кўрсатаётгани мужассам. Аммо юзага келадиган баъзи нохуш ҳолатлар киши дилини ғаш қилади. Ана шундай кўнгилсизликлардан бири тасофидий ёнғинлардир.

Ёнғин келиб чиқишининг боиси нимада? Албатта, бепарволик, лоқайдлик, эътиборсизлик. Шунингдек, электр симларининг қисқа туташуви, тамаки қолдиқларини ўчирмаслик, телевизорни, дазмолни ёқилган ҳолда қолдириш ва бошқа сабаблар кўплаб кўнгилсиз ҳолларни юзага келтирмоқда.

Халқимизни ўт балосидан асраш нафақат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг, балки ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир. Зеро, сергаклик ҳеч қачон зарар келтирмаган.

Зафар ТОШТЕМИРОВ,

25-ҲЁХК бошлиғининг ўринбосари, майор

Яна ўқинг:  Миллий ғоя – эзгу ғоя

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: