Реклама

Она тилим – жону дилим

Инсон ўз фикрини тил орқали бошқаларга етказади, ифода этади, тушунтиради. Тил орқали илм олади. Дунёда қанча тил бор, – дея дадажонимдан сўраганимда қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Яқин-яқинларгача тилшунос олимлар дунёда икки ярим мингта тил мавжуд, деган фикрда эдилар. Ҳозирда аниқланишича, тилларнинг сони етти мингга яқин экан. Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, жаҳон тилларини ўрганувчи “Глобал лингвич монитор” халқаро ташкилотининг тадқиқотлари дунёда 6920га яқин жонли тил мавжуд эканини исботлади. Қизиқ, ушбу тиллар вакиллари ўзаро қандай сўзлашишади? Демак, ҳар бир тилнинг бошқа тилга таржимаси ҳам бор, – дейди дадажоним саволимга жавобан.

Барчамизга маълумки, ҳар қандай давлатнинг миллий рамзлари – давлат байроғи, давлат герби, давлат мадҳияси ва шу билан бирга, ўз она тили ҳам бўлиши лозим. Жаҳондаги икки юзга яқин тил расмий тил ҳисобланиб, уларнинг орасида ўзбек тилининг ҳам борлиги биз учун катта ифтихордир.

Бугунги кунда дунёдаги кўплаб мамлакатларда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик идоралари очилган. Бу дегани шунча мамлакат халқлари бизнинг мустақил давлат эканимизни, ўзбек тилимизни тан олганлигини англатади.

Ўзбекистон миллий эциклопедияси нашриёти томонидан ўзбек тилининг беш томли изоҳли луғати нашрдан чиқди. Унда 80 мингга яқин сўз киритилганини эшитган эдим.

Бизнинг ўз она тилимиз бор экан, ўзбек халқи, ўзбек адабиёти, ўзбек маданияти ва урф-одатлари ҳақида дунё билади.

Ўзбек тили буюк ва қадимийдир. Қалами билан дунёни забт эта олган ҳазрат Навоий, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирийларни дунёга келтирган бу халқнинг тарихи, тили буюк, ўзи эса қадрлидир. Шунингдек, Чўлпон, Фитрат, Мунаввар Қори, Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Зулфияхоним каби ватандошларимиз ўз асарлари орқали она тилимизни кўкларга кўтарган.

Бугун мактаб, касб-ҳунар коллеж ва лицейлари ҳамда олий ўқув юрти талабалари учун янги авлод дарсликлари яратилиб, уларда тилимизни янгича асосда ўрганишга эътибор қаратилаётганини устозимиз бизга гапириб берди. Пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган мактабимиз иқтисодиёт ва математика фанига ихтисослаштирилган. Устозимиз Дилфуза Рўзиева она тили бўйича қизиқарли беллашувлар, фикрни чархлайдиган турли ўйин машғулотларни ўтказади. Бу бизнинг она тилимизга бўлган меҳримизни янада оширмоқда.

Яна ўқинг:  Мактабгача таълим тизимига янгича бошқарув тамойилларини киритиш керакми?

Куни кеча мактабимизда тил байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар, ота-оналар ҳамда меҳмонлар иштирок этди. Мактаб директори Малика Мақсудбекова тадбирни очаркан, барчани тил байрами билан табриклади. Мураббийларимиздан Феруза Умарова, Жамила Абдураҳмонова, Малика Жўраевалар сўзга чиқишиб, она тилимизнинг муқаддаслиги, унинг ранг-баранглиги ва аҳамияти ҳақида сўзлашди. Шундан сўнг 6-синф ўқувчилари Муслима Ғаниева, Нилуфар Бердиқиличева, Мадина Бакирова, Назокат Абдуфаттоҳовалар буюк ёзувчи ва шоирларимизнинг асарларидан парчалар ўқиб бердилар. Юқори синф ўқувчилари эса Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” асаридан кичик бир саҳна кўриниши намойиш этишди.

Тил байрами барчамизда катта таассурот қолдирди.

 

Одинабону Маҳмудова

Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: