Қараш

Ҳамма вақт эмасу, баъзан нарса-ҳодисага бир томонлама қараб баҳо, таъриф берамиз. Натижада хато қилиб қўйиш мумкин. Ҳолбуки унга ҳар томонлама эътибор қилинса, бутунлай бошқа, ҳатто аввалгисидан тамомон фарқли, зид фикр хулосага келиш мумкин. “Талқин” деган бир битигим бор эди:

Дедингки: бу чорраҳа-

Уруш-ажралиш жойи.

Тўртта йўл тўрт тарафга

Кетгандир бошин олиб.

Озгина ўйлаб сўйла,

Қара, қандай чиройли:

Тўрт ёқдан келган йўллар

Боши бириккан жой бу!

Нур ва соя

Табиатда нур ва соя, оқ ва қора, тун ва кун каби зидликлар бор ва бу табиий. Инсон ҳамиш нур ва зиё сари бориши керак. Зеро, қуёшга юзма-юз юрган одамнинг юзи нурли, сояси эса орқада қолади. Шу каби, яхшилик, эзгуликка юзланган одамдан ҳам ёмон одатлар соядек ортда қолади. Табиийки, бундай кишиларнинг доимо юзи ёруғ бўлади.

Дилшод РАЖАБ

Яна ўқинг:  Одам савдоси – аср муаммоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: