Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЁШ ОИЛАЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

30.10.2012
65 марта ўқилди
ЁШ ОИЛАЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан қабул қилинган “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурида ёш оилаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, зарур имтиёз ва афзалликлар бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Тошкент вилоятида ҳам ушбу вазифалар ижросини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Микрокредитбанк”нинг вилоят филиали жорий йилнинг ўтган даврида 164 ёш оилага уй-рўзғор буюмлари, маиший техникалар харид қилиш учун қарийб 864 миллион сўм истеъмол кредити ажратди.

Яқинда оила қурган зангиоталик Дилора Одилова ҳам бундай имкониятдан самарали фойдаланиб, мебеллар тўплами сотиб олди.

– Биз, ёш оилаларга кам фоизли, муайян имтиёзли даври билан берилаётган истеъмол кредитлари орзуларимизни амалга оширишимизда катта ёрдам бўлмоқда, – дейди Дилора. – Ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитда, яхши яшашимиз учун қатор имтиёз ва афзалликлар яратиб бераётган Президентимиздан миннатдормиз.

Мазкур банк томонидан шу йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида 119 ёш оилага тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун 1 миллиард 171 миллион сўмликдан ортиқ микрокредитлар берилди. Тижорат банкларининг вилоятдаги филиаллари 946 ёш оиланинг тадбиркорлик фаолиятини молиялаштирди. Бу борадаги ишлар изчил давом этмоқда.

Ёш оилалар мустаҳкамлиги кўплаб омилларга, жумладан, уларнинг уй-жой билан таъминланишига боғлиқ. Молия муассасалари ушбу муҳим масалага алоҳида эътибор қаратмоқда. “Ипотека банк”нинг Тошкент вилояти филиали ўтган тўққиз ой давомида ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш учун 2011 йилнинг шу даврига нисбатан анча кўп - 1 миллиард 110 миллион сўм ажратгани бунинг далилидир.

“Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури, давлатимиз раҳбарининг 2007 йил 18 майда қабул қилинган “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида турар-жой хариди учун берилаётган имтиёзли ипотека кредитидан баҳраманд бўлганлар орасида олмалиқлик Сирожиддин Қобулов ҳам бор. У “Ипотека-банк”нинг Олмалиқ филиалидан 26 миллион 300 минг сўм кредит олиб, уч хонали квартира харид қилди. У яқинда оиласи билан уйга кўчибўтди. – Давлатимиз томонидан яратиб берилган имконият ва имтиёзлар туфайли ўз уй-жойимизга эга бўлдик, – дейди оила бекаси Зиёда Қобулова. – Бундай катта эътибор ва ғамхўрликка жавобан оиламиз мустаҳкамлигини таъминлаб, фарзандларимизни элу юртимизга нафи тегадиган инсонлар қилиб тарбиялаймиз, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Вилоятда кўплаб ёш оилалар банклардан имтиёзли кредит олиб, уй-жойини, маиший шароитини яхшиламоқда, тадбиркорликни йўлга қўймоқда.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда оилалар, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасидир.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Мангулик ва абадият қонуниятиСиёсат

Мангулик ва абадият қонунияти

Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей

20.10.2020307
ТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолатиСиёсат

ТЎҒРИ-РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ: саломатлик ва узоқ умр кафолати

Ҳозирги кунда тўғри-рационал овқатланишга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳам

17.03.2021279
“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?Сиёсат

“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?

2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл

15.03.2019272
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022256