Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал

Баҳор яшариш ва янгиланиш фасли. бу пайтда аёл зоти борки, гўзалликка интилади. қуйида уларга бир қанча тавсияларимизни бериб ўтамиз.

Юз терисини парваришлаш аёллардан ўзига хос жараённи талаб қилади. Косметологларнинг тавсияларига кўра юз терисини баҳорда атир совун ёрдамида ювиш мутлақо мумкин эмас. Сабаби бу фаслга келиб, терининг ҳаддан ортиқ қуриши кузатилади. Атир совун билан ювилган юз эса бу жараённи янада тезлашишига сабаб бўлади. Яхшиси юзни мойчечакли дамлама билан чайинг. Бу дамлама антисептик (яллиғланишга қарши) таъсир кучига эга.

 

Юз учун тиниқлаштирувчи ниқоб

1 дона хом картошкани қирғичдан чиқариб, бир чимдим туз, бир чой қошиқ қуруқ сут, 1 дона ийланган тухумнинг ярми ҳамда 1-2 томчи лимон шарбати билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмани юз терисига суртиб, 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайинг. Мазкур ниқоб барча турдаги юз териси учун мўлжалланган.

 

Юз учун оқартирувчи ниқоб

Алоэ баргини гўшт қиймалагичдан ўтказиб, ичига озгина ун аралаштиринг. Сўнгра юз терисига суринг ва 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланг. Мазкур ниқоб юз терисини тозалайди ва оқартиради.

 

Ёғли юзлар учун ниқоб

1 чой қошиқ лимон шарбатини 0,5 стакан қайнаган сув билан аралаштириб, пахтали тампон ёрдамида юз терисини артинг.

Сизни баҳорий гўзаллик асло тарк этмасин!

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Гелиомагнит бўронлар хуружи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: