Ўқувчилар ўртасида футбол бўйича “Камолот” кубоги” турнири якунланди

Сирдарёда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида футбол бўйича “Камолот” кубоги” турнирининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада 6 жамоа – Навоий, Хоразм, Жиззах, Қашқадарё, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳри вакиллари ўзаро баҳслашди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Ички ишлар, Маданият, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу анъанавий мусобақа ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар орасида спортнинг оммавийлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилмоқда.

“Камолот” кубоги”ни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 162-умумтаълим мактаби жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 29-умумтаълим мактаби ўқувчилари қўлга киритди. Учинчи ўринга Қашқадарё вилояти Касби туманидаги 34-мактаб ёшлари сазовор бўлди.

Санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури, қизиқарли викторина ўйинлари тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Юртга эҳтиром

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: